Бутун Сурияда оташкесим ўрнатиш учун келишув
-
Сурияда оташкесим
Сурия қуролли кучлари ва армияси бош штаби бу мамлакатда қуролли тўқнашувларни тўхтатиш ва оташкесим ўрнатиш учун келишув ҳосил бўлганлиги ҳақида хабар тарқатди.
Сурия расмий ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Сурия қуролли кучлари ва армияси бош штаби чиқарган баёнотида 30 декабрь ярим кечасидан бошлаб бу мамлакатда ҳарбий тўқнашувларни тўхтатилишига ишора қилар экан, ИШИД ва Жабҳатуннусра террорчилик гуруҳлари ва уларга тегишли барча гуруҳчалар ушбу оташкесим келишувидан мустаснодир деб эълон қилди.
Сурия қуролли кучлари ва армияси бош штаби шунингдек бу мамлакатда оташкесим ўрнатишдан мақсадни бўҳронларни ҳал этиш учун сиёсий ҳал йўлни излаб топишдан иборат деб маълум қилди.
Россия президенти Владимир Путин ҳам Сурияда отакесим ўрнатиш борасида келиша олинганлиги ва Суриянинг сулҳ музокаралари учун тайёргарликлар мавжудлигини эълон қилганди.