Ливан Ҳизбуллоҳи Суриядаги террористларга қарши курашни давом эттиришни таъкидлади
Ливан Ҳизбуллоҳи сиёсий кенгаши раиси Суриядаги террорчилик гуруҳларни буткул йўқ қилинишигача қарши курашни давом эттиришни таъкидлаб, муқовимат кучлари Димишқ давлати билан ҳамкорлик қилиш чорчубасида Сурияда ҳузур топишган деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Ливан Ҳизбуллоҳи сиёсий кенгаши раиси Сайид Иброҳим Амин Ассайид Бакки минтақасида бу мамлакатнинг моруний насронийлар раҳбари кардинал Башора Петрус Роъий билан учрашганида Туркия давлатини барча гуруҳлар хусусан Ҳизбуллоҳдан Сурияни тарк этишларини сўраганлигига тўхталиб, вақти келганида ва муносиб фурсат пайдо бўлганида Ҳизбуллоҳ Суриядан чиқади деб қўшимча қилди.
Амин Ассайид шунингдек террористлар Сурия ҳудудларида ғалаба қозонганида барча минтақаларга салбий таъсирини етказади. Ливан ҳам географик ва тарихий жиҳатдан ушбу таъсир остида бўладиган биринчи мамлкатлардандир деб изоҳлаб ўтди.
Ливан Ҳизбуллоҳи сиёсий кенгаши раиси ўз сўзларида террорчилик гуруҳлар ишғолидан Ҳалаб шаҳрини озод этилганлигига ишора қилар экан, Ҳалаб шаҳрини озод этилгани террорчилик гуруҳлар мақсадларини чипакка чиқариш учун муҳим одим ҳисобланади ва барча томонлар минтақада тинчлик яратиш учун ушбу мувафаққиятдан фойдаланишлари керак деб аниқлик киритди.