Мосел шаҳрининг яна иккита минтақаси озод этилди
(last modified Sun, 01 Jan 2017 14:37:07 GMT )
Январ 01, 2017 19:37 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг Мосел шаҳри
    Ироқнинг Мосел шаҳри

ИШИД террорчилик гуруҳи ишғолидан Ироқнинг Мосел шаҳрини озод этиш амалиётлари давомида, юзлаб террорист йўқ қилинди ва бу шаҳарнинг яна иккита минтақаси террористлар ишғолидан озод этилди.

ПРессТВ хабарига кўра,  Найнаво вилояти амалиётлари қўмондони Абдуламир Рашид Ёруллоҳ Ироқ армияси бўлинмаларини Мосел шимолидаги Алъаркуб минтақасини ИШИД террористлари ишғолидан озод этгани ва бу минтақа биноларида  Ироқ давлат байроғини кўтарганлиги ҳақида хабар берди.

Ироқ Мудофаа вазирлиги ҳам  Алъаркуб минтақасида террористларнинг бомба қўйилган иккита автомашиналарини портлагани ва бу порташ оқибатида бир нечта такфирий терростларни ҳалок бўлганини маълум қилди.

 Мосел шаҳри шимол минтақасида 3 та авомашина ва 3 та булдозер  нобуд этилган ва  бу амалиётда 55 террорист йўқ қилинган.

Мосел шарқида ҳам  террористларга тегишли қурол амбори ва иккита бомба қўйилган автомашиналар ҳам йўқ қилинган.