Ол Сауд режими Яманга қарши ҳаво ҳужумларини давом эттирмоқда
Январ 01, 2017 19:53 Asia/Tashkent
Ол Сауд режимини Яманнинг Ҳажжа вилоятига қарши уюштирган ҳаво ҳужумларида 9 нафар яманлик жабрланди.
Алмасира телеканали бугунги хабарига кўра, Ол Сауд режими қирувчи учоқларини Яманнинг Ҳажжа вилоятидаги Ҳайрон тумани Бани Алхамаж ва Мусаллас Оҳам минтақаларида нефт ташувчи икикта машинани нишонга олишгани оқибатида икки нафар ҳалок бўлиб 7 киши жароҳат олди.
Арабистон режими ҳарбий учоқлари шунингдек кеча ҳам Яман ғарбидаги Алҳадида вилоятини нишонга олишганди. Бу ҳужумда мазкур минтақада жиддий зарар етказилди.