Ҳайдар ал-Ибодий: Найнаво вилоятининг учдан икки қисми террорчилардан тозаланди
Ироқ кучлари ушбу мамлакатнинг шимолидаги Найнаво вилоятининг учдан иккисини ИШИД террорчиларидан тозалади ва эндиликда эса ушбу вилоят марказидаги Мосел шаҳрининг ичкарисида террорчиларга қарши курашмоқда
Ироқ бош вазирининг маълум қилишича, Ироқ кучлари ушбу мамлакатнинг шимолидаги Найнаво вилоятининг учдан иккисини ИШИД террорчиларидан тозалади ва эндиликда эса ушбу вилоят марказидаги Мосел шаҳрининг ичкарисида террорчиларга қарши курашмоқда. Ал-Олам телеканали тарқатган хабарга кўра, Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий жума куни Ироқ армиясининг ташкил этилганига 96 йил бўлганлиги муносабати билан қилган чиқишида шундай айтдики, Ироқнинг терроризм билан жанги ушбу йилларнинг охирлариги тўғри келади ва ИШИДнинг барча террорчилари Моселда тез орада батамом йўқ бўлади. Ҳайдар ал-Ибодий Ироқ армиясини ушбу мамлакатнинг барча халқига тегишли деди ва шундай қўшимча қилиб ўтдики, Ироқ армияси бугунги кунда яхши жанговор тажрибага эга бўлди.