Ҳалабда Сурия армияси мувафаққиятлари давом этмоқда
Огоҳ манбаларидан бири, Ҳалаб шарқи минтақасида Сурия армияси кенг қамровли амалиётлари жараёнида бу минтақанинг яна бир нечта қишлоқларини озод этганлиги ҳақида хабар қилди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Сурия давлат армияси бу мамлакат шимолидаги Ҳалаб шарқида кенг -қамровли ҳарбий амалиётларини бошланиши билан, Дейр Офар шаҳри яқинидаги Аъбад ва Асафа қишлоқларини террористлар ишғолидан озод этдилар.
Сурия давлат армияси шунингдек, ИШИД террористларини стратегик жиҳатдан ҳимоя этиш имкониятини яратадиган айрим йўллар ва йўналишларга эга бўлган қишлоқларни қайтариб олиш учун амалиётларини давом эттиришмоқда.
Сурия давлат армииясини Сурия шарқидаги Дейруззувр минтақасида ИШИД террористлари тўпланган маконнни нишонга олишганида ҳам бир гуруҳ террорист йўқ қилинди