Ироқнинг Алхолидия оролидаги яна бир минтақа террористлар ишғолидан озод қилинди
(last modified Sun, 31 Jul 2016 14:49:13 GMT )
июл 31, 2016 19:49 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг Алхолидия  оролидаги яна бир минтақа террористлар ишғолидан озод қилинди

Ироқ қуролли кучлари ва халқ орасидан чиққан кўнгилли кучлари Алхолидия оролидаги бир нечта минтақаларни террористлар ишғолидан озод этишга муваффақ бўлишди

Фурот нюс ахборот агентлиги хабарига кўра, Ироқ армияси ва кўнгилли кучлари Аррамоди шарқидаги Алхолидия оролини террористлардан озод қилиш учун ўтказган янги амалиётларида Фурот дарёси томон ҳаракат қилиб бу минтақанинг бошқа қисматларини ҳам ИШИД террористлари ишғолидан тозалашни давом эттиришмоқда.

Ироқ армияси амалиётларнинг биринчи кунида, Алхолидия минтақасининг бир неча километрини ИШИД террористлари чангалидан озод этиб, бир гуруҳ террористларни йўқ қилишга муваффақ бўлишди.