Қадиров: чеченлар Ҳалабдаги Россия армияси полицияси сифатида хизмат қилишмоқда
(last modified Wed, 25 Jan 2017 12:51:26 GMT )
Январ 25, 2017 17:51 Asia/Tashkent
  • Чеченистон автоном республикаси президенти
    Чеченистон автоном республикаси президенти

Чеченистон автоном республикаси президенти Қафқоздаги мусулмонлар яшайдиган ҳарбийлар ва полицияларни Ҳалабдаги Россия армияси хавфсизлигини таъминлаш учун ҳарбий полиция қолабида хизмат қилишмоқда деб айтди.

Исно ахборот агентлигини Франция ахборот агентлиги маълумотларига таяниб тарқатган хабарига кўра, Россиянинг Чеченистон автоном республикаси президенти Рамзан Қадиров  Истаграммдаги ўз саҳифасида,  бу минтақанинг маҳаллий парламенти намояндаларидан бири ва бош муфтийси Адам Делимхонов  Сурияга уюштирган сафари жараёнида  чеченистонлик ёшлар хизмат қилаётган Россия армияси полиция бўлинмасига бориб уларнинг фаолияти билан танишди деб маълум этди.

Қадиров ўз мурожаатида шунингдек  бу аскарлар умумий ҳуқуқ-тартибот ва сулҳни таъминлаш учун Ҳалабга сафарбар этилганлигидан фахрланишади деб ёзди.

 

Ёрлиқ