ИШИД террористлари янги жиноятларида Мосел шаҳрида 5 нафарни қатл этдилар
ИШИД террорчилик гуруҳи 5 нафар тинч аҳолини Мосел шаҳрининг ғарб минтақасидан қочиб кетишда айблаб қатл этди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Ироқ ҳарбий зобитларидан бири Мосел шаҳрининг ғарбий минтақаларида жойлашган ИШИД террорчилик гуруҳи бу минтақадан қочиш ва террористлар дастурларидан бош тортишда айблаб 5 нафар тинч аҳолини ўлдирдилар деб эълон қилди.
Ироқ армияси зобити шунингдек Мосел ғарбидаги хавфизлик манбалар террорчилик гуруҳ томонидан 5 нафар тинч аҳолини қатл этилганлигини тасдиқлашди деб маълум этди.
Бошқа хабарга кўра, Ироқнинг Диёла вилояти шимоли шарқига қарши ИШИД террористларининг ҳужуми қайтарилди ва Ироқ халқ кўнгилли кучлари бу амалиётда 8 нафар терористни йўқ қилдилар.