Фаластинлик гуруҳлар: Исломий Инқилоб Фаластин масаласини эслардан чиқишини олдини олди
(last modified Wed, 08 Feb 2017 15:13:35 GMT )
феврал 08, 2017 20:13 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик гуруҳлар Эрон исломий жумҳуриятини асосчиси
    Фаластинлик гуруҳлар Эрон исломий жумҳуриятини асосчиси

Фаластинлик гуруҳлар Эрон исломий жумҳуриятини асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) раҳбарлигида Эронда Исломий Инқилобни ғалаба қозонганлиги Фаластин масаласи ва муаммоларини қайта эсларга келтирди ва уни унутишдан нажот берди деб айтдилар.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Фаластин исломий жиҳод ҳаракатини таниқли аъзоси Иброҳим Аннажор айрим арабий давлатларни  фитна ва низолар йўли билан Фаластин масаласини унутишга  уринаётганлиги билан бир шароитда Эронда Исломий Инқилобни ғалаба қозонганлиги Фаластин масаласини ислом ва араб дунёсининг энг асосий масаласи ва мавзусига айлантирди деб қўшимча қилди.

Аннажор ўз сўзларида Эронда Исломий Инқилобни ғалаба қозонгани сионистик режим қаршисида муқовимат кучларини янада мустаҳкамланишига сабаб бўлди чунки Эрон Фаластин ҳудудларини душманга қарши кураш майдони сифатида билади ва  Фаластин ғалабаси бу исломнинг ғалабасидир деган ақидага эга  деб айтди.

Ҳамас ҳаракати етакчи аъзоларидан бири Исмоил Ризвон ҳам бу борада  Фаластинни Эрон томонидан ҳамматомонлама ҳимоя этилиши  босқинчи сионистик режимга қарши кукрашда нозик бир нуқта ҳисобланади деб айтди.