Ироқ пойтахтида бомба ўрнатилган автомашина портлади
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i14652-Ироқ_пойтахтида_бомба_ўрнатилган_автомашина_портлади
Ироқ пойтахти -Бағдод шаҳрида бомба ўрнатилган автомобильни портлаганида 4 киши ҳалок бўлиб, 8 нафар жароҳат олди.
(last modified 2018-08-22T17:49:38+00:00 )
феврал 14, 2017 18:57 Asia/Tashkent
  • Ироқ пойтахти -Бағдод шаҳрида бомба ўрнатилган
    Ироқ пойтахти -Бағдод шаҳрида бомба ўрнатилган

Ироқ пойтахти -Бағдод шаҳрида бомба ўрнатилган автомобильни портлаганида 4 киши ҳалок бўлиб, 8 нафар жароҳат олди.

Ироқнинг "Найно" ахборот агентлиги маълумотларига таяниб, ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Ироқ давлат манбалари  Бағдод жанубидаги Албайоъ савдо маркази ёнида портлаш юз берганини тасдиқлашди.

Сўнгги ойлар ичида  Ироқ армияси ва халқ кўнгилли кучлари  бу мамлакатнинг кўп минтақаларини террористлардан тозалашга муваффақ бўлишди. Террористлар ҳам Ироқ армияси мувафақиятларидан қаттиқ ғазабга келиб, тинч аҳоли яшайдиган минтақаларни нишонга олиш ва бомба ўрнатилган автомашиналарни портлатишни кучайтиришган.