феврал 18, 2017 19:18 Asia/Tashkent
  • Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби ўринбосари
    Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби ўринбосари

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби ўринбосари бугунги кунда Эрон ислом жумҳурияти қудрат, тинчлик ва қарамсизлик ғояларидан фойдаланиб, бутун минтақага ғалабалар эшигини очиб бериб, халқлар эътиборини Фаластин масаласига қаратишга муваффақ бўлди деб айтди.

Қуддус ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Бейрут шаҳрида Эроннинг маданий маслаҳатлашув маркази томонидан ўтказилган  " Уммат келажаги Инқилобдан кейинги ўзгаришлар таъсири остидадир" унвон остидаги тадбирда Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби муовини Шайх Наъим Қосим   сўзлаган нутқида,  Эрон давлати Ҳизбуллоҳ ҳаракатини қўллаб қувватламоқда,  бундан ташқари барча арабий ва мусулмон халқларни минтақада тинчлик ва осоишталикни таъминлаш учун ушбу байроқ остида бирлашишга чақирмоқда деб қўшимча қилди.

Шайх Қосим шунингдек Ҳизбуллоҳ ҳаракати Эрон билан яқин алоқада бўлганлигидан фахрланади, чунки барча хайр, баракат, муқовимат, ғалаба ва кароматни Эрон сиймосида мушоҳада этади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ