Ироқнинг Мосел шарқида иккита кучли портлаш юз берди
феврал 19, 2017 19:50 Asia/Tashkent
Ироқ шимолидаги Найнаво вилоятининг Мосел шаҳри шарқида юз берган икки портлашда 9 киши ҳалок бўлди.
Ливаннинг "Алмаёдин" телеканали хабарига кўра, бугун Мосел шарқидаги "Аннаби Юнис" ва Аззаҳур минтақаларида юз берган портлашларда 17 киши ҳам жароҳат олди.
Айтиш керакки Мосел шарҳрининг ғарб минтақаларини террористлар ишғолидан озод қилиш амалиётларини бошланганлиги билан террористлар ҳам тинч аҳолига қарши ҳужумларини кучайтиришган.
Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодий фармони асосида бугун эрта тонгда Мосел шаҳрининг ғарб минтақаларини ИШИД террористлари ишғолидан озод қилиш амалиётлари бошланди.