Ироқ кучлари Мосел ғарбида олға сари боришмоқда
(last modified Wed, 22 Feb 2017 13:43:38 GMT )
феврал 22, 2017 18:43 Asia/Tashkent
  • Ироқ кучлари Мосел ғарбида олға сари боришмоқда

Ироқ халқ кўнгилли кучлари Ироқ шимолидаги Мосел ғарбида Телъафар тумани атрофида бир қишлоқни озод этди

Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга биноан, Ироқ халқ кўнгилли кучлари чоршанба куни Телъафар шаҳрини озод этиш амалиётини аш-Шаръия, Айн Ҳэсон ва Сино қишлоқлари томонидан бошлашди ва ушбу шаҳар атрофидаги Хароб ал-Жаҳш қишлоғини озод этишди. Ушбу амалиётда ИШИД террорчилик гуруҳининг бир нафар снайпери ҳалок бўлди. Ироқ мудофаа вазирлиги ҳам ўз баёнотида шундай маълум қилдики, армия қирувчи самолётлари Ироқ шимолидаги Салоҳиддин амалиёти қисмидаги Синия минтақасининг шимолий шарқий ҳудудларидаги ҳужумда ИШИД террорчилик гуруҳининг марказий базасини йўқ қилди ва бир нечта террорчиларнинг ҳалок бўлишидан ташқари бир қанча автомобиллар жумладан битта бомба қурилмаси ўрнатилган автомашина ва террорчиларга тегишли бўлган битта мотоцикл йўқ қилинди. Ироқ разведка ва тергов ташкилоти ҳам ИШИД террорчилик гуруҳи позициясининг Мосел ғарбидаги таъсирини ва ушбу гуруҳ унсурларининг ҳаракатларини кузатишга ва ушбу амалиётнинг тасвирларини нашр этишга муваффақ бўлди.  

Ёрлиқ