Мосел ғарбида Ироқ ҳарбийлари ва террористлар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда
(last modified Sun, 26 Feb 2017 13:17:28 GMT )
феврал 26, 2017 18:17 Asia/Tashkent
  • Найнаво вилоятини озод этиш амалиётлари давомида
    Найнаво вилоятини озод этиш амалиётлари давомида

Найнаво вилоятини озод этиш амалиётлари давомида Ироқ ҳарбий кучлари, Мосел шаҳри марказига яқин минтақаларидан баъзиларини ИШИД террористлари ишғолидан озод этдилар.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун  Найнаво вилоятидаги  Мосел ғарбида жойлаштирилган Ироқ армияси ва кўнгилли кучлари  ИШИД террорчилик гуруҳининг бир нечта марралари ва марказларини артиллерия билан нишонга олдилар. Сўнгги хабарларга асосан, Ироқ ҳарбий кучлари  айрим минтақалар хусусан Ҳай -Аттайрон минтақасини террористлардан тозалашга муваффақ бўлишди.

Бошқа томондан Ироқ халқ  кучлари бугун эрта тонгда Мосел ғарбида ИШИД террористлар тўплаган маҳални нишонга олдилар.

 Бундан ташқари Ироқнинг  Катоиб Ҳизбуллоҳ гуруҳи ҳам Талаъфардаги ИШИД марраларига ҳужум қилишди ва бу ҳужумда ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиларидан бири йўқ қилинди.

  

Ёрлиқ