Ироқнинг Мосел ҳокимлиги биноси озод этиш арафасида турипти
Ироқ қуролли кучлари Ироқ шимолидаги Моселнинг ғарбий қисмида олға юриш билан вилоят ҳокимлиги биносига бир километрлик масофага яқинлашди
Ироқ қуролли кучлари Ироқ шимолидаги Моселнинг ғарбий қисмида олға юриш билан вилоят ҳокимлиги биносига бир километрлик масофага яқинлашди. Ирна ахборот агентлигининг сешанба кунги хабарига кўра, Ироқ армияси вертолётларининг Мосел шаҳрининг ғарбий ҳудудларининг осмонида парвоз қилиш билан бир пайтда, марказий полиция кучлари ва мамлакат ички ишлар вазирлигининг тезкор ҳаракатланувчи кучлари ўзларининг қуруқликдаги амалиётлари давомида Мосел аэропортини ва ал-Ғазалоний горнизонини ортда қолдириб ал-Жосуқнинг йирик аҳоли минтақаларидан ўтиб айни пайтда шаҳарнинг марказига қараб боришмоқда. Ироқ полиция кучлари қўмондони Шокир Жавдатнинг маълум қилишича, Ироқнинг бирлашган кучлари Найнаво вилоятининг маркази бўлмиш Мосел шаҳрининг ғарбий секторидаги ал-Ғазалоний, Тайрон ва Жосуқ маҳаллаларини озод этишди. Ироқ полиция қўмондони Мосел шаҳрида 96 нафар террорчиларнинг ҳалок бўлганлигига ишора қилиб шундай айтдики, мамлакат қуролли кучларининг ИШИД террорчи гуруҳларининг позицияларига қарата ҳужумида 13 та бомба қурилмаси ўрнатилган автомобил йўқ қилинди ва кўплаб ўқ-дорилар топилди.