Ҳалаб атрофида Озод армия билан Сурия Курдлари ўртасида тўқнашув келиб чиқди
Туркиянинг ҳимоясида бўлган Суриядаги Озод армия номли қуролли гуруҳ унсурлари Ҳалабнинг шимолий атрофидаги минтақаларда жойлашган Демократик Сурия кучларининг позициясини нишонга олди
Туркиянинг ҳимоясида бўлган Суриядаги Озод армия номли қуролли гуруҳ унсурлари Ҳалабнинг шимолий атрофидаги минтақаларда жойлашган Демократик Сурия кучларининг позициясини нишонга олди. Ал-Олам агентлигининг хабар қилишича, Суриядаги Озод армия деб номланадиган қуролли гуруҳ унсурлари минамёт билан Ҳалаб шаҳрининг шимолий ҳудудларидаги Мереноз минтақасидаги Демократик Сурия кучлари деб аталадиган гуруҳнинг позициясини ўққа тутди. Сурия Озод армияси якшанба кунида ҳам Сурия армияси кучлари билан Ҳалаб вилоятининг ал-Боб шаҳрининг жанубидаги Тодеф минтақасининг яқинида тўқнашган эди. Сурия армиясининг Озод армия террорчилари билан бўлиб ўтган ушбу иккинчи тўқнашуви, ал-Боб шаҳрининг яқинида ўтган бир неча ҳафтада бўлиб ўтган эди. Сурия армияси кучларининг ал-Боб шаҳрининг яқинидаги олға сари боришлари ортидан, мухолифларга қарашли бўлган Сурия инсон ҳуқуқлари бўйича кузатувчиси разведка маълумотларига асосан шундай эълон қилдики, Россия ушбу кучлар ва Туркиянинг Фрот қалқон кучлари ўртасида тўқнашувлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида ташаббус билан чиқди.