Баҳрайнда сиёсий қамоққа олишлар давом этияпти
(last modified Tue, 28 Feb 2017 13:40:11 GMT )
феврал 28, 2017 18:40 Asia/Tashkent
  • Баҳрайнда сиёсий қамоққа олишлар давом этияпти

Ол Халифа режимининг ҳарбийлари одамларнинг эътирозларини куч билан бостириш ҳаракатлари давомида бир нечта баҳрайнлик фуқароларнинг уйларига бостириб киришди ва бир қанча ёш ўспиринларни қамоққа олишди

Ол Халифа режимининг ҳарбийлари одамларнинг эътирозларини куч билан бостириш ҳаракатлари давомида бир нечта баҳрайнлик фуқароларнинг уйларига бостириб киришди ва бир қанча ёш ўспиринларни қамоққа олишди. Форс ахборот агентлигининг сешанба кунги хабарига кўра, Ол Халифа режимининг ҳарбийлари Ҳусайн Али Солеҳни ал-Ҳажарда, Абдуллоҳ Муҳаммадни Рас Рамонда ва Мусо Жаъфар ас-Сукронни ҳам ал-Меҳрафда ҳибсга олишди. Ушбу қамоққа олиш ҳаракатлари ортидан, ал-Маъомир, Сенобас, Белодул Қадим шаҳарчаларидаги аҳоли ўтган куни кечасида ҳам Шайх Ийсо Қосемнинг суд ишининг 14 март кунига қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқатилганидан кейин уни ҳимоя қилиб норозилик намойиши ўтказишган эди. Ол Халифа режимининг Суд маҳкамаси душанба куни Баҳрайнлик машҳур руҳоний Шайх Ийсо Қосемни сиртдан суд қилиш ишини 14 март кунига қолдирган. Ол Халифа режимининг иддаосига кўра, Шайх Ийсо Қосем хорижий манфаатларга хизмат қилиш учун ва зўравонликни кенгайтириш ҳамда ихтилофларни келтириб чиқариш мақсадида ўз мавқеидан фойдаланган.