Мосел ғарбидаги охирги магистрал йўл террорчилар ишғолидан озод этилди
(last modified Wed, 01 Mar 2017 12:11:51 GMT )
март 01, 2017 17:11 Asia/Tashkent
  • Мосел ғарбидаги охирги магистрал йўл террорчилар ишғолидан озод этилди

Ироқ армиясининг илғор бўлинмалари Мўсел шаҳрини ташқи дунё билан боғлаб турган, ИШИД террорчилик гуруҳининг шаҳар ичидан техника ва жангариларини олиб чиқиши мумкин бўлган охирги йўли устидан назорат ўрнатди

Ироқ армиясининг илғор бўлинмалари Мўсел шаҳрини ташқи дунё билан боғлаб турган, ИШИД террорчилик гуруҳининг шаҳар ичидан техника ва жангариларини олиб чиқиши мумкин бўлган охирги йўли устидан назорат ўрнатди. Бу ҳақда Эрон телерадиокомпанияси агентлиги хабар тарқатди.

Шаҳардан шимоли-ғарбий нуқтадан олиб чиқувчи Мўсул-Талл-Авар шоссеси 9-танк дивизияси томонидан эгаллаб олинган. «Биз «Сурия дарвозси»ни тўла назорат қилмоқдамиз, ҳамма жойда бизнинг ҳарбийлар», — дея агентликка маълумот берган ироқлик генераллардан бири. Ироқ қўшинлари Мўселнинг шарқий қисмини 17 январь куни озод этишганди. 24 февраль куни Ироқ ҳукумати шаҳарнинг ғарбий қисмини эгаллаш учун юриш бошлади.

Мўсел ИШИД террорчилик гуруҳининг Ироқдаги норасмий пойтахти ҳисобланар, шунингдек, жангариларнинг Ироқ ҳудудидаги охирги таянч шаҳри бўлиб қолмоқда. Бу шаҳарни озод этиш учун қуруқликдаги ҳарбий юриш ўтган йилнинг 17 октябридан буён олиб борилмоқда. 

Ёрлиқ