Яман шимолида Саудия арабистони ёлланмалари йўқ қилинди
(last modified Sat, 04 Mar 2017 13:01:54 GMT )
март 04, 2017 18:01 Asia/Tashkent
  • Яман шимолида Саудия арабистони ёлланмалари йўқ қилинди

Яман халқ комитети ва армиясининг артилерия бўлинмалари бугун шанба куни эрта тонгда ал-Жавф вилоятида ва Мийди саҳросидаги Саудия арабистони ёлланмаларини нишонга олди

Яман халқ кучлари ва армиясининг Яман шимолидаги ал-Жавф вилоятидаги Саудия арабистони ёлланмаларининг позициясига қарата ҳужумида бир нечта Саудия арабистони ёлланлари ҳалок бўлишди. Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман халқ комитети ва армиясининг артилерия бўлинмалари бугун шанба куни эрта тонгда ал-Жавф вилоятида ва Мийди саҳросидаги Саудия арабистони ёлланмаларини нишонга олди. Ушбу амалиётда кўплаб ёлланмалар йўқ қилинди ва бир қанчаси ярадор қилинди. Ал-Олам тармоғи ҳам шундай хабар бердики, Яман халқ комитети ва армияси жума куни Саудия ёлланмаларининг ан-Нешома тепаликларидаги олға юришларини бартараф этишди. Натижада эса, ўнлаб ёлланмалар ҳалок бўлди ва оғир тан жароҳати олишди. Оқибатта эса Саудия арабистони ёлланмалари орқага чекинишга мажбур бўлишди. Шу билан бир пайтда, Саудия арабистони қирувчи самолётлари ўзининг ёлланмаларини ҳимоя қилиб Неҳмдаги Ём тепаликларини кассетали бомбалар билан бомбардимон қилди.  

Ёрлиқ