Арабистон режими Яманда мудҳиш жиноятларни содир этди
(last modified Sat, 11 Mar 2017 12:45:17 GMT )
март 11, 2017 17:45 Asia/Tashkent
  • Арабистон режими Яманда мудҳиш жиноятларни содир этди

Саудия арабистони тажовузкор қирувчи самолётларининг Яман ғарбидаги ал-Ҳадийда вилоятидаги ал-Хона шаҳрида жойлашган бозорга қарата амалга оширган ҳаво ҳужумида 26 нафар ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди

Саудия арабистони тажовузкор қирувчи самолётларининг жума куни кечаси Яман ғарбидаги ал-Ҳадийда вилоятидаги ал-Хона шаҳрида жойлашган бозорга қарата амалга оширган ҳаво ҳужумида 26 нафар ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди ва оғир ярадор бўлишди. Ал-Олам тармоғининг Яманлик манбаларга таяниб хабар қилишича, ушбу ҳужумда 16 нафар инсон ўлган ва яна 10 киши жароҳат олган. Саудия режими қирувчи самолётларининг ушбу шаҳар осмонида кенг миқёсда парвоз қилиши ҳам, аҳолининг ушбу минтақада ўлганларнинг жасадларини ва ярадорларни олиб чиқиб кетишларига тўсқинлик қилди. Саудия арабистони Америка ва ғарб ҳамда араб давлатлари ҳимоясида 2015 йилнинг март ойидан буён Яманга қарата ҳарбий тажовузни, қуруқликдаги қамалга олиш ҳаракатлари ва сувдан ҳамда ҳаводан туриб ҳужумларни амалга ошириш билан бошлаган эди. Бундай ҳужумларни амалга оширишдан кўзланган мақсад, Яманнинг истеъфодаги президенти Абдураббе Мансур Ҳодийни яна ҳокимият тепасига қайтариш бўлган.   

Ёрлиқ