Сурия ҳудудларида АҚШ ҳарбий кучлари сони кўпайтирилган
(last modified Sun, 12 Mar 2017 13:02:09 GMT )
март 12, 2017 18:02 Asia/Tashkent
  • Сурия манбалари 200 га яқин АҚШ ҳарбий кучларини
    Сурия манбалари 200 га яқин АҚШ ҳарбий кучларини

Сурия манбалари 200 га яқин АҚШ ҳарбий кучларини Сурия шимолидаги Манбаж шаҳри шимоли- ғарбида жойлаштирилганлиги ҳақида хабар бердилар.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  бугун Сурия манбалари  бу хабарни эълон қилишлари билан  АҚШ ҳарбий кучларининг бу гуруҳини жойлаштирилиши билан  Сурия ҳудудидаги бу мамлакат ҳарбий кучлари сони 700 нафарга етганлигини маълум этдилар.

Бошқа томондан  Сурияда инсон ҳуқуқларини назорат этувчи гуруҳ   АҚШнинг 43 танка ва зирҳли машиналарини Суриянинг Манбаж шаҳри  яқинига етганлигини эълон қилди. Айрим иддаоларга кўра, ушбу зирҳли машиналарни Сурия ҳудудларига киртилганлиги билан ИШИД террористларига қарши кенг- қамровли уруш бошланиши кутилмоқда.

АҚШ давлати Саудия Арабистони, Қатар,  Туркия ва сионистик режими Сурия ва Ироқда ИШИД террорчилик гуруҳини ташкил этган ва ҳомийлик қилаётган томонлардан ҳисобланишади.     

Ёрлиқ