АҚШ давлати сионистик режимни ҳимоя қилиш мақсадида янги сиёсий ҳаракатларни бошлаган
(last modified Wed, 15 Mar 2017 08:07:25 GMT )
март 15, 2017 13:07 Asia/Tashkent

Сионистик режим бош вазири ва АҚШ президентининг махсус намояндаси ишғол этилган сарзаминларида шаҳарчалар қуриш, минтақавий йиғилиш ўтказиш орқали Фаластин мухторияти ташкилоти билан ярашув музокаралар жараёнини қайта бошлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Душанбе куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус намояндаси Джейсон Гринблатт сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашиб мулоқот ўтказди.

 Бу учрашув эса  сионистик режим ва Фаластин мухторияти ўртасида ярашув музокаралар жараёнини қайта тиклашга қаратилган саъй- ҳаракатлар чорчубасида амалга оширилгани айтилади.

Бу эса шу ҳолдадирки, АҚШ ва сионистик режими  компьютер тажҳизотлари заминасида 15 миллиард долларлик шатнома имзолашди.

Аммо бундан ҳам муҳмроқ масала  ўз таъбири билан Фаластин бўҳрони хусусидаги АҚШ дипломатияси номли  Трампнинг ҳатти ҳаракталарини кучайганлигидир. Бу масала АҚШ компаниялари ва сионистик режим ўртасидаги энг йирик  иқтисодий шатномага айланган.

 Трампнинг ушбу ҳатти -ҳаракатлари  уни сионистик режимни ҳамматомонлама ҳимоя қилишни таъкидлаган сайловлар жараёнидаги  шиорларига алоҳида эътибор қаратаётганлигидан далолат бермоқда.

 Аммо АҚШ давлатини сиоинстик режимни ҳимоя қилаётгани бу давлатнинг доимий бир сиёсптатидир. Бундай сиёспталар АҚШнинг турли президентлари томнидан давом эттирилган  ва  энг биринчи галдаги масалалари сифатида АҚШ давлатининг иш дастурида жой олган.

АҚШнинг айрим президентлари  сионистик режимга малайлик қилиш ва хизмат қилишда бошқа президенларга кўра кўпроқ саъй ҳаракат қилишган. Дональд Трамп ҳам  АҚШнинг бундай президентлари жумласидандир.

Шубҳасиз  сионистларнинг лобистлари АҚШ жомеасида катта нуфузга эгалар. Шу сабабдан  АҚШ президентлари  сионистарнинг лоббийларни қўшилишлари билан  АҚШнинг ички ва ташқи арсаларида ўз сиёсатларини давом эттириш пайидалар.

 Албатта Дональд Трампни  Ўрта Шарқда ярашиш жараёнини янада тезлаштириш ва фаоллаштиришга шошилаётгани  Ғарб давалатларини  сионистик режимнинг мавқеияти ва позициясига жиддий зарба ва хатар бўлган Интифазани кенгайиб боришидан қаттиқ хавотирга тушганларига бориб тақалади.

Шундай бир шароитда,  АҚШ давлат масъуллари  яшариш музокараларидан сўз очиб уни қайта бошлаш билан фаластинликларнинг сионистик режимга қарши  кураш олиб бориш йўлига тўсиқ яратиш ҳамда сионистик режимни ярашув музтокараларидан суиистеъмол қилиб фаластинликларга нисбаттан жиноятларини ва ёвуз  сиёсатларини давом эттириши учун лозим шароитни муҳайё қилишни назарга тутишган.

 Аммо сўнгги пайтларда сионистик режимга қарши жорий этилган халқаро  санкциялар бу босқинчи режимни илгаригиданда кўпроқ изолюцияда қолиши шунингдек  Ғарб давлатларига қарам бўлган бу режим иқтисод системасига жиддий салбий таъсирини етказмоқда.

 Сионистик режимга нисбатан қўлланган халқаро санкция ва босимлар  бу режимнинг сиёсий,  дипломатия, маданиий ва иқтисод тармоқларига салбий таъсирини ўтказган.

Бу заминда сионистик режимнинг этник хавфсизлиги бўйича ўрганишлар маркази  сўнгги йилларда жорий қилинган ушбу санкциялар натижасида сионистик режимини 31 миллиард доллар зарар кўрганини маълум этган.

БМТнинг Ривожланиш   ва нажот конференцияси ҳисоботига кўра,  Исроилнинг иқтисод системасига билвосита сармоя киритиш ҳажми ҳам олдинги йилларга қараганда 46 фоиз камайган.

 Бу масала  сиоинстик режимни  иқтисодий банкротликка яқинлаштирмоқда.

Шундай бир вазиятда  сионистик режимни ҳимоя этишдаги АҚШнинг сиёсий ва иқтисодий ҳатти ҳаракатлари бу босқинчи режимни Фаластин сарзаминларида босқинчилик ва ваҳшиёна сиёсаталарини олиб боришни  давом эттиришига яшил чироғ маъносидир десак хато бўлмайди.

АҚШ давлати ва сионистик режим масъулларининг кетмакет учрашувлари ҳам  Ўрта Шарқда фитна ва низоларни кенгайтиришга асосланган сиёсатларини давом эттириш чорчубасида амалга оширилмоқда.