Ҳалабдаги бошқа айрим қишлоқлар террористлар ишғолидан озод этилди
март 18, 2017 19:20 Asia/Tashkent
-
Сурия давлат армияси
Сурия давлат армияси ўтказган янги амалиётлари жараёнида Ҳалабнинг шарқий минтақаларидаги яна бир қанча қишлоқларни террористлар ишғолидан озод этди.
Алолам телеканали хабарига кўра, оммавий ахборот воситалари, Сурия давлат армияси Ҳалабнинг шарқий минтақаларида ўтказган янги амалиётларида ИШИД террорчилик гуруҳи билан қуролли тўқнашувлардан кейин Алҳамдия, Дейр Ҳофар, Ум Тина ва Алмабъавижа қишлоқларини озод этишга муваффақ бўлди.
Бошқа томондан Диръо вилоятининг ғарб минтақаларида Суриядаги " Эркин армия" қуролланган кучлари ва ИШИД террорчилик гуруҳи аъзолари ўртасида келиб чиққан тўқнашувларда бир қанча террорист ҳалок бўлган.
Ёрлиқ