Ол Сауд режимини Яманга қарата ваҳшиёна ҳужумлари давом этмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i16302-Ол_Сауд_режимини_Яманга_қарата_ваҳшиёна_ҳужумлари_давом_этмоқда
Ол Сауд тажовузкор режимининг ҳарбий учоқлари Яман жануби ғарбидаги Таъиз вилоятининг Зубоб туманидаги Алъамри минтақаси ва Алмухо шарқидаги Жабаланнор минтақасини 15 марта бомбардимон этдилар.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 24, 2017 19:27 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд тажовузкор режимининг ҳарбий учоқлари
    Ол Сауд тажовузкор режимининг ҳарбий учоқлари

Ол Сауд тажовузкор режимининг ҳарбий учоқлари Яман жануби ғарбидаги Таъиз вилоятининг Зубоб туманидаги Алъамри минтақаси ва Алмухо шарқидаги Жабаланнор минтақасини 15 марта бомбардимон этдилар.

Алолам телеканали хабарига кўра, Саудия Арабистони ҳарбий учоқлари шунингдек Яман марказидаги Маъреб вилоятининг Сарвоҳ минтақасига авиазарбалар бердилар.

Арабистон режими  армияси шунингдек  ракета билан Яман шимолидаги Саъда вилоятига ҳужум қилишди.

 Яман армияси ҳарбий бўлинмалари ушбу ваҳшиёна ҳужумларга жавобан,  Алмухо фронтидаги Ол Сауд режими амалиётларини назорат этувчи марказни нишонга олди.