апрел 01, 2017 16:57 Asia/Tashkent
  • Арабистон хавфсизлик кучлари шиалар яшайдиган Қатиф вилоятига ҳарбий юриш қилишди
    Арабистон хавфсизлик кучлари шиалар яшайдиган Қатиф вилоятига ҳарбий юриш қилишди

Саудия арабистони режими хавфсизлик хизмати кучлари Арабистон шарқидаги шиалар истиқомат қиладиган ал-Авомия номли минтақага ҳужум қилишди ва ушбу минтақада яшайдиган икки нафар ўспиринни ўлдиришди ва яна 4 нафар инсонни ярадор қилишди

Ол Сауд режими хавфсизлик хизмати кучлари Арабистон шарқидаги шиалар истиқомат қиладиган ал-Авомия номли минтақага ҳужум қилишди ва ушбу минтақада яшайдиган икки нафар ўспиринни ўлдиришди ва яна 4 нафар инсонни ярадор қилишди. Ливаннинг ал-Уҳд ахборот тармоғи тарқатган хабарга кўра, Саудия арабистони ички ишлар вазирлиги ўз баёнотида мамлакат шарқидаги Қатиф вилоятига қарата амалга оширилган ушбу ҳужум мазкур минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун амалга оширилди деб иддао қилди. Шунингдек, Арабистон ички ишлар вазирлигининг мазкур баёнотида қайд этилишича, ал-Авомияда яшайдиган ушбу иккала ёш ўсмир Ол Сауд режимига қарши ҳаракатларни амалга оширган ва нотинчлик келтириб чиқаришга уринган. Ушбу ўлдирилган ёшлардан бири Арабистоннинг юқори мартабали руҳонийси Шайх Немр Боқер ан-Немр хонадонидан бўлган. Шайх Немр Боқер ан-Немр 2016 йилнинг 2-январ кунида Ол Сауд режимини танқид қилганликда айбланиб, ўлим жазосига маҳкум этилган эди. Ол-Сауд режимининг ушбу кескин чоралари ортидан, Арабистонда хусусан Қатийф вилоятида шунингдек, турли мамлакатларда эътирозлар кўлами янада кенгайди. Арабистон шарқидаги Қатиф шаҳрида шиалар истиқомат қилиши сабабли, ушбу шаҳар аҳолисига ҳар доим зулм ўтказилади ва таҳқирланади.   

Ёрлиқ