Башор Асад: Хон Шейхунга уюштирилган ҳужумлар сохталаштирилган эди
Сурия президенти сўзлаган нутқида, Эдлеб вилотидаги Хон Шейхун минтақасига уюштирилган химиявий ҳужумлар сохта ҳужум эди деб қўшимча қилди.
Бугун Сурия президенти Башор Асад Франция ахборот агентлигига берган интервьюсида Ғарб даватлари хусусан АҚШ давлати террористларни ҳамматомонлам қўллаб қувватлашмоқда. Бинобарин улар Хон Шейхун минтақаисга сохта бир ҳужумни уюштирилиши билан Сурияга қарши АҚШ ҳаво ҳужумлари учун баҳоналар излаб топишга уриндилар деб айтди.
Башор Асад шунингдек Сурия давлатини химиявий қуролга эга эмаслигига ишора қилар экан, Дамашқ давлати нейтрал бир томонни Хон Шейхунга уюштирилган ҳужумларни ўрганиб чиқишига розидир деб изоҳлади.
Сурия президенти ўз сўзларида Сурияга қарши АҚШ ҳаво ҳужумлари Дамашқ армияси потенсиали ва қудратига заррачадек таъсир етказа олмади деб таъкидлади.