Суриядаги террорчилик гуруҳлар Эрдўғанни табриклашди
(last modified Tue, 18 Apr 2017 14:01:02 GMT )
апрел 18, 2017 19:01 Asia/Tashkent
  • Сурияда урушаётган террорчи гуруҳлар Туркия конституциясида
    Сурияда урушаётган террорчи гуруҳлар Туркия конституциясида

Сурияда урушаётган террорчи гуруҳлар Туркия конституциясида ўзгартириш киритиш мақсадида ўтказилган референдумда янги мувафаққиятга эришгани учун бу мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни табрикладилар.

Алмаёдин телеканали маълумотига таяниб Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  Суриядаги қуролланган террорчи гуруҳлар жумладан Жабҳатуннусра, Жайшулислом ва Жабҳатушшомия Туркияда ўтказилган рефрендум натижаси асосида Эрдўған ваколатини янада ошганлигини олқишлаб,  Анқара давлатини Сурия ички ишларида кўпроқ дахолат этишини сўрадилар.

Алмаёдин телеканали хабарида келтирилишича  Сурия ҳудудидаги террорчи гуруҳларни Эрдўғанни табриклашгани ҳаққатан ҳам бу террористларни  ўз ҳомийларига содиқ эканлиги ва Туркия давлати  кўзда тутган ҳатти- ҳаракатлар доирасида амал қилишларини кўрсатади.

 

Ёрлиқ