Моселдаги портлашда 20 киши ҳаётдан кўз юмган ва жароҳат олган
Бомба мосламаси ўрнатилган автомобилнинг Найнаво вилоятининг ғарбида жойлашган Сура минтақасида портлаши ортидан 6 киши ўлган ва 14 нафар инсон оғир тан жароҳати олган
Ироқнинг Найнаво вилоятидаги хавфсизлик манбаси берган хабарга кўра, ушбу вилоятнинг ғарбида бомба қурилмаси жойлаштирилган автомобилнинг портлаши оқибатида 20 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган ва оғир жароҳат олган. Ал-Олам агентлигининг бугун чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, ушбу хавфсизлик манбасининг маълум қилишича, бомба мосламаси ўрнатилган автомобилнинг Найнаво вилоятининг ғарбида жойлашган Сура минтақасида портлаши ортидан 6 киши ўлган ва 14 нафар инсон оғир тан жароҳати олган. Бошқа хабарларга кўра, ИШИД террорчилик гуруҳининг 4 нафар саркардаси Ироқ шимолидаги Каркук жанубий ғарбидаги 55 километрлик масофадаги Риёз Ҳавижа магистрал йўлидаги ИШИД машинасига қаратилган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлди. Мосел ғарбини ИШИД террорчилик гуруҳидан озод этиш амалиёти жорий йилнинг феврал ойидан бошланган эди. Мосел ИШИД террорчилик гуруҳининг Ироқдаги охирги базаси ҳисобланади.