Америка Хон-Шайхунга экспертлар жўнатилишига тўсқинлик қилмоқда
Башор Асад: экспертлар ҳайъатини Хон-Шайхунга юборишга АҚШ қаршилик қилмоқда
Сурия президенти Башор Асад БМТ дан Хон-Шайхун ҳодисаларини тадқиқ этиш учун у ерга экспертлар ҳайъатини юборишни таклиф этганини таъкидлади.
Унга кўра, Америка раҳбарлигида Ғарб давлатлари экспертлар ҳайъатини юборишга тўсқинлик қилишмоқда.
Сурия президентининг айтишича, Идлибдаги саҳналаштирилган ҳужумдан сўнг «улар гўёки зарин гази омбори бор, деган гумон билан» Шайрат авиабазасига зарба беришган.
«Улар барча омборларга ракета зарбалари беришган — бироқ аэродром ҳудудига ҳеч қандай газ тарқалмади. Зобитларимиз ва ҳарбий шахсий таркибимиздан бирор киши газдан талофат кўргани йўқ. Шу сабабли Хон-Шайхунда ҳеч қандай газ билан ҳужум бўлмаган, худди газ омборлари бўлмаганидек, буларнинг барчаси Шайратга ҳужумни оқлаш учун олдиндан ўйлаб топилган нарса. Мана, нима воқеа рўй берди", — деди Башор Асад.
Сурия мухолифати 4 апрель куни Идлиб вилоятидаги Хон-Шайхун шаҳрида кимёвий қурол билан ҳужум натижасида 80 киши ўлгани, 200 киши ярадор бўлгани ҳақида баёнот тарқатган эди. Мухолифат ҳужумда Сурия ҳукумат қўшинларини айблади, улар эса бунга жавобан айбловларни кескин рад этиб, барча айбни жангарилар ва уларнинг ҳомийларига тўнкади.