Мосел ғарбидаги минтақаларнинг 70 фойизи террористлар ишғолидан озод қилинган
Ироқ армияси қўшма амалиётлари қўмондонлиги Мосел шаҳрининг ғарб минтақаларидан 70 фойизини террорчилик гуруҳлар ишғолидан озод қилингани ҳақида хабар берди.
Тасним ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Ироқ армияси муштарак амалиётлар қўмондонлиги нотиғи Яҳё Расул Ироқ армияси ва ҳаво кучлари ИШИД террорчи гуруҳининг марралари ва махфий объектларини бомбардимон этишни давом эттираётанлигига ишора қилиб, ИШИД террористлари ишғолида бўлган Мосел ғарбидаги шаҳарчаларнинг 30 фойизи Ироқ ҳарбий кучлари томонидан қўршовга олинган деб эълон қилди.
Айтиш керакки Ироқ бош вазири Ҳайдар Алибодий фармони билан ўтган йилнинг октябрида Найнаво вилоятидаги Мосел шаҳрини озод этиш амалиётлари бошланганди.