БМТ намояндаси Яманга тиббий ёрдам боришининг кечикаётганлигидан хавотирланиш билдирди
(last modified Mon, 08 May 2017 13:36:41 GMT )
май 08, 2017 18:36 Asia/Tashkent
  • БМТ намояндаси Яманга тиббий ёрдам боришининг кечикаётганлигидан хавотирланиш билдирди
    БМТ намояндаси Яманга тиббий ёрдам боришининг кечикаётганлигидан хавотирланиш билдирди

БМТнинг Ямандаги инсон ҳуқуқлари ишлари бўйича кординатори Ямандаги эҳтиёжлар учун тиббий ёрдамларнинг етказилиши кечикаётганлиги боис хавотирланиш билдирди

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Ямандаги инсон ҳуқуқлари ишлари бўйича кординатори Ямандаги эҳтиёжлар учун тиббий ёрдамларнинг етказилиши кечикаётганлиги боис хавотирланиш билдирди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, БМТнинг Ямандаги инсон ҳуқуқлари ишлари бўйича кординатори Жими Мак Голдрик Яманга тиббий соҳадаги ёрдамларни жўнатишдаги мавжуд муаммоларга тўхталиб, кўмак қилувчи мамлакатлардан Ямандаги инсоний вазиятнинг кескин тус олганлигини инобатга олиб ўзларининг Женева йиғилишидаги мажбуриятларига биноан, инсонпарварлик эҳтиёжларни ҳал этиш лойиҳаларни ҳимоя қилиш учун тегишли чораларни кўришларини сўради. Бирлашган миллатлар ташкилоти 26 апрел куни Женевадаги халқаро йиғилишда Ямандаги инсонпарвалик эҳтиёжларга жавоб бериш учун 1 миллиард 100 миллион доллар маблағни йиғишга келишиб олишган эди. Ваҳоланки, Яман жамиятининг 27.4 миллион аҳолисидан 9 миллиони озиқ-овқат кўмакларига эҳтиёж сезади. Чегарасиз шифокорлар ташкилоти ҳам Яманнинг Арабистон томонидан қамалга олиниши ва ҳаво ҳужумларини амалга ошириши ортидан ушбу мамлакатда санитария имкониятлари танқислиги боис Вабо касалининг кўпайиши ҳақида огоҳлантирди.     

Ёрлиқ