Суриянинг Ҳалаб ҳарбий аэродроми террорчилар ишғолидан озод этилди
-
Суриянинг Ҳалаб ҳарбий аэродроми террорчилар ишғолидан озод этилди
Сурия шимолидаги Ҳалаб вилоятининг шарқида жойлашган ал-Жероҳ ҳарбий аэродромини террорчилар ишғолидан озод этилди
Сурия қуролли кучлари ва армияси Сурия шимолидаги Ҳалаб вилоятининг шарқида жойлашган ал-Жероҳ ҳарбий аэродромини террорчилар ишғолидан озод этди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сурия армияси ва қуролли кучлари ал-Жероҳ ҳарбий аэродром атрофидаги шаҳарчаларни тозалаганидан сўнг, ушбу аэродромга киришган. Ушбу аэродром Ҳалаб шарқининг 60 километрлик масофасида Дейрҳофер ва Маскане шаҳарлари ўртасида жойлашган бўлиб, 2013 йилнинг феврал ойидан буён террорчилар ишғолида бўлган. Сурия армияси ва қуролли кучлари пайшанба куни ал-Жероҳ аэродромининг ғарбидаги ал-Маҳдум шаҳарчасини тозалашга муваффақ бўлишди. Ал-Маҳдум шаҳарчаси Маскане шаҳарчасининг шимолий ғарбида жойлашган бўлиб Ҳалаб вилоятининг шарқидаги ИШИД террорчилик гуруҳининг муҳим базаларидан бири ҳисобланарди. Суриянинг Ҳалаб шаҳри ушбу мамлакат қуролли кучларининг террорчиларга қарши курашлари давомида 2016 йилнинг декабр ойида озод этилди.