Баҳрайн халқи шайх Ийсо Қосемни ҳимоя қилишда давом этишмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i18758
Баҳрайнликлар мамлакатнинг кўп жойларида жумладан ад-Дейр, Биладул Қадийм, Мусалла, ас-Саҳлату жанубий ва ғарбий шаҳарчалардаги кўча ва хиёбонларда Ол-Халифа режимини Шайх Ийсо Қосемга қарши ҳукм чиқаргани туфайли қоралаб шиорлар билан чиқишди
(last modified 2018-08-22T17:50:47+00:00 )
май 22, 2017 17:41 Asia/Tashkent
  • Баҳрайн халқи шайх Ийсо Қосемни ҳимоя қилишда давом этишмоқда

Баҳрайнликлар мамлакатнинг кўп жойларида жумладан ад-Дейр, Биладул Қадийм, Мусалла, ас-Саҳлату жанубий ва ғарбий шаҳарчалардаги кўча ва хиёбонларда Ол-Халифа режимини Шайх Ийсо Қосемга қарши ҳукм чиқаргани туфайли қоралаб шиорлар билан чиқишди

Баҳрайн халқи якшанба куни кечки пайтда Баҳрайннинг машҳур руҳонийси Шайх Ийсо Қосемга қарши чиқарилган ҳукмни қоралаб норозилик намойиши ўтказишди. Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Баҳрайнликлар мамлакатнинг кўп жойларида жумладан ад-Дейр, Биладул Қадийм, Мусалла, ас-Саҳлату жанубий ва ғарбий шаҳарчалардаги кўча ва хиёбонларда Ол-Халифа режимини Шайх Ийсо Қосемга қарши ҳукм чиқаргани туфайли қоралаб шиорлар билан чиқишди. Баҳрайн хавфсизлик кучлари айрим минтақаларда намойишчиларга қарата ҳужум қилишди ва улар томонга қараб кўзни ёшлантирувчи газни қўллашди. Баҳрайн ол-Халифа режими кеча якшанба куни Шайх Ийсо Қосем ва унинг идорасидаги иккита масъулни бир йил муддатга шартли қамоқ жазоси ва уларнинг мол-мулкини мусодара қилиш тўғрисида ҳукм қабул қилди. Ушбу ҳукм чиқарилиши ортидан Баҳрайн уламолари ушбу чорани қоралаш билан ушбу мамлакатда Ғазаб куни деб эълон қилишди ва одамларни хиёбонларга чиқиб норозилик намойиши ўтказишга чорлашди.