БМТ сионистик режим томонидан минглаб фаластинликларни мажбуран кўчирилаётганини эътироф этди
(last modified Thu, 01 Jun 2017 12:41:07 GMT )
июн 01, 2017 17:41 Asia/Tashkent
  • фаластинликларни мажбуран кўчирилаётгани
    фаластинликларни мажбуран кўчирилаётгани

БМТ тарқатган ҳисоботида Исроил илгаригидек ишғол этилган сарзаминларда фаластинликларни мажбурий равишда бошқа жойларга кўчириш сиёсатларини давом эттирмоқда деб эълон қилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  кеча ишғол этилган сарзаминлардаги БМТнинг инсонпарварлик ишларини  мувофиқаштириш идораси раис  Девид Корден  чиқарган баёнотида  2014 чи йилнинг август ойидан 2016 чи йилга қадар 47 минг нафардан иборат фаластинликларнинг  9 минг оилалари  сионистик режими томонидан мажбуран бошқа минтақаларга кўчирилган деб қўшимча қилди.

Корден ўз сўзларида  2016 -чи йил давомида Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидан кўплаб фаластинликлар бошқа жойларга мажбуран кўчирилган. Шунингдек бу минтақалардаги 1601 фаластинлик жумладан 759 болалар ўз уй- манзиллани тарк этишга мажбур бўлишди деб изоҳлади.

 У шунингдек  Байтулмуққадасдаги Жейм номли минтақада яшайдиган минглаб фаластинликларни ҳам мажбуран кўчириш сиёсатлари таҳдид қилмоқда деб аниқлик киритди.