Лавров: Қатар масаласи борасида Москва ва Теҳрон муштарак позицияга эгалар
(last modified Sun, 11 Jun 2017 12:36:02 GMT )
июн 11, 2017 17:36 Asia/Tashkent
  • Қатар масаласи
    Қатар масаласи

Россия ташқи ишлар вазири Москва ва Теҳрон давлатлари юзага келган арабий бўҳрон вак Қатар масаласида бир хил позицияга эгалар деб айтди.

Спутник ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров  мухбирлар билан суҳбатида  Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммдажвод Зариф билан учрашганига ишора қилар экан, Москва ва Теҳрон давлатлари  Қатар бўҳронини фақат музокара йўли орқали ҳал этишни имкони борлигига ишонадилар деб қўшимча қилди.

Лавров ўз сўзларида  Теҳрон ва Москва барча хавотирланишларнни бартараф этиш учун  Қатар бўҳронини фақат музокара йўли орқали ҳал этишни таъкидлашмоқда деб айтди.

АҚШ президенти Дональд Трампни Саудия Арабистонига уюштирган сафари ортидан ўтган душанба куни Вашингтон  ва бир нечта арабий реджимлари Қатар давлатини терроризмни ҳимоя қилишда айблаб Доха билан алоқаларини узишди.

 

Ёрлиқ