Саудия арабистонининг Яманга қарата тажовузкор ҳаво ҳужумлари давом этмоқда
Арабистон тажовузкорларининг Яман ғарбидаги ал-Ҳадийда минтақасидаги уй-жойларга қарата амалга оширган ҳаво ҳужумларида ҳам икки нафар тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмган ва 6 нафар инсон оғир ярадор бўлган
Яман пойтахти Санъода маҳаллий манбалар берган хабарга кўра, Саудия арабистонининг тажовузкор ҳаво ҳужумларидан кейин Санъода кучли портлаш овози эшитилган.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг хабар қилишича, Саудия арабистони қирувчи самолётлари Санъода бир неча кунлик осойишталикдан сўнг, бугун шанба куни эрта тонгда Фаж ъатон минтақасига икки марта ҳужум қилиб бомбардимон қилган. Саудия арабистони тажовузкорларининг Яман ғарбидаги ал-Ҳадийда минтақасидаги уй-жойларга қарата амалга оширган ҳаво ҳужумларида ҳам икки нафар тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмган ва 6 нафар инсон оғир ярадор бўлган.
Шунингдек, Саудия арабистони қирувчи самолётлари Яман шимолидаги Саъда вилоятининг Зоҳир шаҳарчасига қарата тўрт маротаба ҳужум қилди. Саудия арабистони АҚШнинг ҳимояси билан 2015 йил март ойидан бери Яманга қарши ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда ва ушбу юртни қуруқликдан, денгиздан ва ҳаводан туриб қамалга олди.