Қатар намояндалари БМТдан Қатар қамалининг тугатилишини сўрашди
Қатар инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комитети раиси, ушбу ташкилотдан Қатарни Арабистон, Миср, Бирлашган араб амирлиги ва Баҳрайн томонидан қамалга олиш ҳаракатларини тугатишлари учун тегишли тарзда чораларни кўришини сўради
Бирлашган миллатлар ташкилотининг Женевадаги резиденциясида Қатар инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комитети раиси, ушбу ташкилотдан Қатарни Арабистон, Миср, Бирлашган араб амирлиги ва Баҳрайн томонидан қамалга олиш ҳаракатларини тугатишлари учун тегишли тарзда чораларни кўришини сўради.
Саудия арабистони, Бирлашган араб амирлиги, Баҳрайн, ва Миср давлатлари жорий йилнинг 5 июн куни Қатар билан дипломатик алоқаларини узишди. Шунингдек, Арабистон, Миср, Баҳрайн ва Бирлашган араб амирликлари Қатар билан қуруқликдан ва ҳаводан ўз чегараларини ҳам ёпиб қўйишди.
Ливаннинг ал-Миёдин телеканали тарқатган хабарга кўра, Қатар инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комитети раиси Али бин Замийх ал-Маррий Женевада ўтказилган ахборот анжуманидаги чиқишида шундай айтдики, агар Қатар қамали тугатилмаса Доха бир халқаро вакиллик идорасини очиб товон тўлашга масъул этиб тайинлаши мумкин ва халқаро муассасалар ҳам ушбу ҳолатнинг чек қўйилишига қўшилишлари керак.