Женевада Сурия сулҳи бўйича музокараларнинг навбатдаги учрашуви эълон қилинди
июн 17, 2017 18:41 Asia/Tashkent
Сурия бўйича музокараларнинг янги босқичи Женевада 10 июль куни бошланади
Женевада Сурия бўйича музокараларнинг еттинчи босқичи БМТ раҳбарлигида 10 июль куни бошланади. Бу ҳақда БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура офиси матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда ал-Олам телеканали маълум қилди.
«БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили, Сурия бўйича музокараларнинг еттинчи раунди Женевада ўтишини маълум қилмоқчи. Иштирокчилар 9 июлга етиб келишлари керак, раунд 10 июль куни бошланиши лозим», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, де Мистура август ва сентябрь ойларида музокараларнинг янги босқичларини ўтказиш ниятида.