Женевада Сурия сулҳи бўйича музокараларнинг навбатдаги учрашуви эълон қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i19826-Женевада_Сурия_сулҳи_бўйича_музокараларнинг_навбатдаги_учрашуви_эълон_қилинди
Сурия бўйича музокараларнинг янги босқичи Женевада 10 июль куни бошланади
(last modified 2018-08-22T17:51:04+00:00 )
июн 17, 2017 18:41 Asia/Tashkent
  • Женевада Сурия сулҳи бўйича музокараларнинг навбатдаги учрашуви эълон қилинди
    Женевада Сурия сулҳи бўйича музокараларнинг навбатдаги учрашуви эълон қилинди

Сурия бўйича музокараларнинг янги босқичи Женевада 10 июль куни бошланади

Женевада Сурия бўйича музокараларнинг еттинчи босқичи БМТ раҳбарлигида 10 июль куни бошланади. Бу ҳақда БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура офиси матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда ал-Олам телеканали маълум қилди. 

«БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили, Сурия бўйича музокараларнинг еттинчи раунди Женевада ўтишини маълум қилмоқчи. Иштирокчилар 9 июлга етиб келишлари керак, раунд 10 июль куни бошланиши лозим», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, де Мистура август ва сентябрь ойларида музокараларнинг янги босқичларини ўтказиш ниятида.