Қуддус мусулмонларнинг биринчи қибласи ва юрагидир
Қуддус куни Эрон ислом жумҳуриятида расмий бир санабўлиб, бу мамлакат тақвимида жой олган.
Қуддус куни ҳижрий -шамсий 1357 чи йилда ғалаба қозонган Исломий Инқилобнинг бир йилидан кейин Рамазон ойининг сўнги жума кунида Фаластин халқини ҳимоя қилиш мақсадида эълон этилди.
Имом Хумайний (р.а) Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси, мазлумлар ва жабрдийда миллатларнинг ҳимоячиси эди. Ул ҳазрат ҳатто Эроннинг исломий инқилобининг ғалабасидан олдин ҳам дунё мусулмонларини Фаластиннинг халқини зулмдан ҳимоялашга чорлар эдилар. Исломий инқилоб ғалабасидан кейин ҳам Имом Хумайни таъкиди билан Фаластин халқини ҳимоялаш, Эрон Ислом Жумҳурияти сиёсатининг асосий поғоналаридан жой олди.
Жумладан Имом Хумайнийнинг Фаластинликларни ҳимоялаш йўлида, таъсирли ва узоқни ўйлаб қилинган иқдомлари, рамазон ойининг охирги жума кунини “Умумжаҳон Қудс куни” деб номланишида намоён бўлди. Имом Хумайний дунё мусулмонларидан бу кунда Фаластин халқини ҳимоялаш учун сиёнистик режими ва бу режимнинг ҳомийларига қарши чиқишларини таклиф қилди. Ул ҳазрат бу борада шундай деб ёзгандилар: “Мен дунёнинг барча мусулмонларидан муқаддас Рамазон ойининг охирги жума кунида, яъни бу қадр айёмида Фаластиннинг мусулмон халқини зулмдан озод қилинишларига интилишларини даъват қиламан”.
Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума кунини Қуддус Халқаро куни дея номладилар. Ул Ҳазрат бутун жаҳон мусулмонларидан бу улуғ санада Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя этиш мақсадида ҳамжиҳатлик ва бирлигини кучайтиришларини сўрадилар.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси уша нозик даврда барча муслумонларга мурожаат қилишлари билан исломий давлатлар ва мусулмонларни сионистик режим ва унинг ҳомийларининг ёвузликка асосланган сиёсатлари ва мақсадларини чипака чиқариш учун бирлашиб Қуддуси шарифни ҳимоя қилишга даъват этдилар.
Ҳазрат Имом Хумайний ушбу исломий ва инсоний вазифа борасида чиқарган мурожаатларида қуйидагича таъкидлашганди:
Қуддус куни ислом кунидир. Қуддус куни исломни қайта тиклаш лозим бўлган сана ҳисобланади. Қуддус куни ислом динини бошқа зўровон қудратлар босимлари остида эмас ва хабис нуфузини остида бўлмайди деб зўровон қудратларни огоҳлантирадиган кунидир. Қуддус куни ислом ҳаётининг кунидир. Бутун мусулмонлар ҳам ўзлигини қайта тиклашишлари керак ва буюк қудратга эга бўлишганини сезишлари лозим.
Бу борада сиёсий ва халқаро масалалари эксперти Ҳасан Ҳонийзода қуйидагича фикр билдиради:
Қуддус халқаро куни дунёнинг эрксевар халқлари ва миллатлари тарихида мангу ва абадий бир кундир. Имом Хумайний (р.а) Фаластин миллатининг шароити ва улар юзмаюз бўлган муаммоларга эътибор бериб, Қуддус халқаро кунини эълон этдилар ва Муборак Рамазон ойининг сўнги жума кунига тўғри келадиган ушбу сананинг мазҳабий жиҳатларидан қатъий назар, сиёсий ва стратегик жиҳати ҳам жуда аҳамиятлидир.
Ушбу буюк санада дунё халқлари хусусан исломий мамлакатлар халқлари Фаластин халқига ҳамжиҳатлигини эълон этадилар. Бироқ Халқаро Қуддус кунининг диний, стратегик ва сиёсий томони ҳам жуда муҳимдир.
Бу кун ислом оламида ваҳдат ва бирликни кучайиши ва сионистик режимга қарши кураш учун дунёнинг эрксевар халқлари ўртасида ҳамжиҳатликни яратилишига хизмат қилади.
Ҳаққатанҳам Қуддус куни мазлум Фаластин халқини ҳимоя қилиш санасидир. Ушбу санада бутун жаҳон мусулмонлари бегоналар фитналарига қарши кураш олиб бориш учун бирлик- ваҳдатни мустаҳкамлашга саъй ҳаракат этадилар. Ушбу бирлик ва ваҳдат эса душманлар қаршисида исломий мамлакатлар потенсиали ва қудратини ошишига замин яратади.
Бу масала хусусида сиёсий ва халқаро масалалар таҳлилчиси Маҳди Азизий ҳам шу тарзда фикр билдиради: Қуддус куни мазҳабий сабабларидан ташқари Фаластин мавзўсини ислом оламини энг муҳим ва биринчи галдаги масалаларига айлантирди. Фаластин мавзўсини сионистик режим билан алоқаларини оддийлаштириш ва арабий исроиллик мавзўси томон йўналтиришни назарга тутилганди, аммо Қуддус кунини эълон этилиши билан ушубу сана исломий армонлар кунига айланди.
Қуддус кунини қандай тарзда ўртага қўйилгани ва унинг мақсадлари борасида айтиш керакки Исломий Инқилоб ғалабасидан йиллар олдин арабий мамлакатлар ва улар бошчилигида Фаластинни озод этиш ташкилоти Карома дарасида фаластинликлар ғалабасини эсага келтирадигган октябр ойидаги кунлардан бирини Фаластин куни деб номлади.
1967 чи йилда бир неча кунлик уруш ва унинг натижасида Миср ва Суриянинг мағлубияти ортидан илк марта фаластинликлар Сурия ва Иордания чегараларидаги Карома дарасида айрим ҳарбий амалиётлари билан Исроил армиясини минтақа ичкарисига киришига замин яратиб, партизанлик амалиётлар жараёнида бу режим армиясига жиддий зарба беришга муваффақ бўлдилар.
Таҳлилчи Маҳдий Ҳодий Афқаҳий деди:
Сионистик режим зўравонлик ва асоссиз иддаоларини ўз таъбири билан исбот қилиш учун ўз марказини Тел-авидан Байтулмуқадасга кўчиришга уринмоқда, ваҳолангки ушбу ишғолгар ва босқинчи режим бу шаҳар яшовчиларинг қадимий пойтахтини ўзлаштириш ва ишғол этиш ҳаққига эга эмас.
Афсус билан айтганда бугунги кунда Байтулмуқаддас шаҳри таркибини ўзгартириш учун кўп саъй ҳаракатлар қилинган. Бинобарин Қуддус куни мавзўси тарихий, сиёсий, ҳуқуқий ва муқаддас бир жиҳатларга эгадир.
" Карома маъракаси" ва " Фаластин халқаро куни" ни эълон этилиши ортидан бу санада октябр ойида махсус бир маросимлар ҳам ўтказилди. Аммо фаластинликлар куни арабий ўзликка эга эди ва исломий мамлакатлар ва бутун жаҳон мусулмонлари томонидан яхши кутиб олинмади.
Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозонанидан сўнг, Қуддус куни Муборак Рамазон ойининг сўнгги кунида Фаластин куни ўрнини олди ва ҳар йили кенг қамрволи нишонланади.
Сиёсий таҳлилчи Мужтабо Амоний эса қуйидагича фикр билдиради: 1948 чи йилда сионистик режим ташкил этилганидан кейин махсус бир жараён ҳардоим Фаластин мавзўсини хаспрўшлаб, бошқа исломий мамлакталар ва мусулмонлар яшайдиган ўлкаларда Фаластин мавзўсига эътиборларни ошиши йўлига тўсиқ яратиб келган.
Қуддус кунини эълон этилиши хусусан бу кунни муборак рамазон ойининг сўнги жума кунида эълон қилиниши ҳаққаттан ҳам ушбу сиёсий жараён қаршисида тура олиб бу жараённинг таблиғотлари йўлига жиддий моеналар яратилди.
Сионизмдан нафратланиш бутун жаҳон мусулмонлари эсига боқи қоладиган муҳим мавзўлардандир.
Қуддус хақлара куни ислом дунёсининг сионимзга қарши кураш олиб боришининг рамзи ҳисобланади.