июн 21, 2017 19:28 Asia/Tashkent
  • Ироқ кучлари Абубакр Бағдодий халифалик эълон қилган Нур Масжидига етиб боришди
    Ироқ кучлари Абубакр Бағдодий халифалик эълон қилган Нур Масжидига етиб боришди

Ироқ кучлари мосел ғарбида ИШИД террорчилик гуруҳининг фронт олди линиясини барҳам беришди

    Ироқ марказий полициясининг маълум қилишича, Ироқ кучлари Мосел ғарбида ИШИД террорчилик гуруҳининг фронт олди линиясини барҳам беришди ва эндиликда эса Ироқ кучлари ИШИД террорчилик гуруҳининг саркардаси халифалик эълон қилган жойдаги Масжидун Нурга етиб боришди.

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ироқ марказий полицияси бешинчи қўшин қўмондони Моселнинг ғарбий қисмида шундай айтдики, Ироқ кучлари Боб ат-Тубни эгаллаб олишди ва Мосел ғарбидаги Бобул Байз минтақасига кириб олишди.

Ушбу хабарга биноан, ИШИД террорчилик гуруҳининг аъзолари Мосел шаҳрининг қадимий жойларидан ҳанузгача яшириниш мақсадида фойдаланиб келишмоқда ва бир нечта ҳарбий бўлмаган тинч аҳоли вакилларини ҳам ушбу минтақада асирга олишди

 

Ёрлиқ