Террористлар миномет билан Ҳалаб шаҳрини нишонга олдилар
(last modified Tue, 09 Aug 2016 14:18:54 GMT )
август 09, 2016 19:18 Asia/Tashkent
  • Сурия Ҳалаб Россия террористлар
    Сурия Ҳалаб Россия террористлар

Террористларни Суриянинг Ҳалаб шаҳрига қарши ҳужумларида 9 нафар жароҳат олишди.

Суриянинг ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун террорчилик гуруҳларнин Ҳалаб шаҳридаги Ажжобирий майдонига қарши ракета ҳужумларида 9 нафар улар жумласидан 6 болалар жароҳатланди. Жароҳатланганлардан айримларининг вазъияти ўта оғир эканлиги айтилмоқда. Бу ҳужумларда мазкур минтақанинг манзиллари ва таъсисотларига жиддий зарар етказилган.

Ҳумаймим ҳарбий базасидаги Россиянинг мувофиқлаштириш маркази ҳам ўтган 24 соат ичида Сурияда эълон этилган оташкесимни 7 марта бузилганлигини эълон қилди.

Бошқа хабар шуки Ҳалаб шаҳрида террористларнинг мағлубиятидан кейин улар Димишқнинг шарқий Ғавита минтақасини қайта ишғол этиш учун кенг қамровли амалиётларни бошлашган.