Арабистон ҳукмронликни қўлга киритиш учун мажбурий кўчириш сиёсатини юритмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i21590-Арабистон_ҳукмронликни_қўлга_киритиш_учун_мажбурий_кўчириш_сиёсатини_юритмоқда
Ол-Сауд режими уч ойдан бери Шарқия вилоятидаги Қатийф шаҳрининг ал-Авомия минтақасида одамларни ўлдириш, қамоққа олиш ва одам ўғирлаш билан машғул бўлиб келмоқда
(last modified 2018-08-22T17:51:34+00:00 )
август 02, 2017 19:18 Asia/Tashkent
  • Арабистон ҳукмронликни қўлга киритиш учун мажбурий кўчириш сиёсатини юритмоқда
    Арабистон ҳукмронликни қўлга киритиш учун мажбурий кўчириш сиёсатини юритмоқда

Ол-Сауд режими уч ойдан бери Шарқия вилоятидаги Қатийф шаҳрининг ал-Авомия минтақасида одамларни ўлдириш, қамоққа олиш ва одам ўғирлаш билан машғул бўлиб келмоқда

Арабистон режими мамлакат шарқидаги ал-Авомия шаҳридаги уй-жойларни бузиб ушбу минтақа аҳолисини мажбурий тарзда кўчиришни кўзламоқда. 

Ливаннинг ал-Бина рўзномасининг ёзишича, ол-Сауд режими уч ойдан бери Шарқия вилоятидаги Қатийф шаҳрининг ал-Авомия минтақасида одамларни ўлдириш, қамоққа олиш ва одам ўғирлаш билан машғул бўлиб келмоқда. Шунингдек, аҳолининг турар-жойларини ва масканларини ҳамда масжидларни бузишни кун тартибига қўйган. 

Айтиш мумкинки, Арабистоннинг ал-Авомия минтақасидаги жиноятларида қурбон бўлганларнинг аксариятини аёллар ва ёш болалар ташкил этади. Ливаннинг ушбу рўзномасининг ёзишича, Ол Сауд режими ал-Авомия минтақасидаги аҳолини мажбурий кўчиртириш сиёсатларини юритиб халқаро қонунларни поймол этмоқда.