август 07, 2017 19:01 Asia/Tashkent
  • Мосел ғарбида ИШИД террорчилик гуруҳига қарашли 10 тонна химиявий модда топилди
    Мосел ғарбида ИШИД террорчилик гуруҳига қарашли 10 тонна химиявий модда топилди

Мамлакат полицияси 10 тонна химиявий модда бўлмиш Нитрат аммония, Фасфат ва хлорни топди. ИШИД террорчилик гуруҳи ушбу химиявий моддалардан ракеталарда, бомбаларда ва ноҳарбий бўлган тинч аҳолига қарши қўллаган

Ироқ федерал полициянинг маълум қилишича, мамлакат полицияси 10 тонна химиявий модда бўлмиш Нитрат аммония, Фасфат ва хлорни топди. ИШИД террорчилик гуруҳи ушбу химиявий моддалардан ракеталарда, бомбаларда ва ноҳарбий бўлган тинч аҳолига қарши ҳамда Ироқ кучларининг Мосел ғарбидаги олға сари юришларини олдини олиш мақсадида қўллаган. 

Исна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ироқ полиция раиси Шокер Жавдатнинг қўшимча қилишича, ушбу статистика маълумотлар Найнаво вилоятининг маркази бўлмиш Мосел ғарбида 47 нафар террорчи қўлга олинганини шунингдек, 184 та портловчи камарларнинг кашф этилиши, бомба қурилмаси жойлаштирилган тўрта ҳудуд ва бешта портловчи моддалар солинган бочкалар топилгани ҳам шулар қаторига киради. 

Шокер Жавдатнинг маълум қилишича, Ироқ федерал полиция кучлари Мосел ғарбида ИШИД террорчилик гуруҳига қарашли яна 2 минг та  снарияд ва 5 та минамёт, 50 та танка қарши ракета отувчи, пулт билан бошқариладиган 125 та ракета ва 10 та ускуна ва техникалар ҳам топилган.   

Ёрлиқ