Суриянинг Ҳўмс вилоятида Сухна шаҳри озод этилди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i22004
Сурия армияси ва муқовамат кучлари Сухна шаҳрини озод этиш амалиётида ИШИД террорчилик гуруҳининг бир нечта террорчиларини ўлдиришди ҳамда уларнинг ҳарбий техникалари ва қурол-аслаҳаларини йўқ қилишди
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
август 12, 2017 18:10 Asia/Tashkent
  • Суриянинг Ҳўмс вилоятида Сухна шаҳри озод этилди
    Суриянинг Ҳўмс вилоятида Сухна шаҳри озод этилди

Сурия армияси ва муқовамат кучлари Сухна шаҳрини озод этиш амалиётида ИШИД террорчилик гуруҳининг бир нечта террорчиларини ўлдиришди ҳамда уларнинг ҳарбий техникалари ва қурол-аслаҳаларини йўқ қилишди

Сурия армияси шанба куни Ҳўмс вилоятининг шарқий ҳудудларида жойлашиб олган ИШИД террорчилик гуруҳининг охирги базаси бўлмиш Сухна шаҳрини озод этди.

Суриянинг расмий Сана ахборот агентлигининг хабар қилишича, Сурия армияси ва муқовамат кучлари Сухна шаҳрини озод этиш амалиётида ИШИД террорчилик гуруҳининг бир нечта террорчиларини ўлдиришди ҳамда уларнинг ҳарбий техникалари ва қурол-аслаҳаларини йўқ қилишди.

Эндиликда, Сурия армияси шаҳарнинг хавфсизлигини тўла таъминлаш ва шаҳар кўчаларида ҳамда хиёбонларида шунингдек бино иншоотларда жойлаштирилган бомба қурилмаларини ва миналарни зарарсизлантириш амалиётларини ўтказмоқда. 

Стратегик Сухна шаҳри тарихий Тедмер шаҳрининг шимолий шарқий томонида 50 километрлик масофада ҳамда Дейрзур шаҳридан 50 километрлик масофада жойлашган бўлиб, Ҳумс вилоятининг шарқий ҳудудида ўрнашиб олган ИШИД террорчилик гуруҳининг энг йирик тўпланадиган марказидир. 

\