Сионистик режим ҳарбийлари Қуддус ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқига ҳужум қилишди
-
Сионистик режим
Бугун сионистик режим ҳарбий кучлари Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқининг турли минтақлари ва ишғол этилган Қуддус сарзаминига ҳужум қилдилар.
Фаластиннинг маълумотлар маркази хабарига кўра, сионистик режим ҳарбийлари Тулкарм, Байтулмуқаддас ва Алхалил шаҳарларига ҳужум қилиб, 10 нафар фаластинлик жумладан бугун сионистлар ўқидан Ноблус жанубидаги Заътара автомобил назорати постида шаҳид бўлган Қутайба Зиёд Заҳро укасини қўлга олдилар.
Бошқа томондан сионистик режим ҳарбийлари Римон қамоқхонасидаги фаластинлик асирларга ҳужум қилиб , мажбурий равишда 120 нафарини Аннақаб қамоқхонасига олиб кетдилар.
Фаластиннинг Аз-Замир инсон ҳуқуқларига оид гуруҳининг маълумотига асосан, айни ҳолда сионистик режим қамоқхоналарида 7 мингга яқин фаластинликлар ҳибсга олинган.