август 12, 2016 17:53 Asia/Tashkent
  • Ол Халифа режимининг хавфсизлик кучлари яна икки нафар руҳоний шиаларни қамоққа олди

Ол Халифа режимининг инсониятга қарши ҳаракатлари давомида ушбу режимнинг хавфсизлик кучлари яна икки нафар руҳоний шиаларни қамоққа олди

Ол Халифа режимининг инсониятга қарши ҳаракатлари давомида ушбу режимнинг хавфсизлик кучлари яна икки нафар руҳоний шиаларни қамоққа олди. Тасним агентлигининг хабар қилишича, Ол Халифа режимининг хавфсизлик кучлари пайшанба куни Баҳрайн шиалари уламоларидан бўлмиш шайх Абдулҳусайн ас-Сатрий ва шайх Али ал-Атторнинг манзилига ҳужум қилиш билан, ушбу иккала руҳонийни қамоққа олишди. Шунингдек, Ол Халифа режимининг кучлари сўз ва фикр билдириш эркинлигини чеклаб қўйиш бўйича олиб бораётган кескин чораларида ушбу мамлакатнинг яна 50 нафар таниқли шахсларини ва уламоларини тергов қилиш учун чақиртирди. Шу билан бирга, 19 нафар кўзга кўринган кишилар ва уламолар шайх Ийсо Қосемнинг уйи олдида тўпланганлиги айби билан қамоққа олинди. Ушбу қамоққа олинганлар шайх Ийсо Қосемнинг уйи олдида тўпланишиб ушбу диний олимнинг мамлакат фуқаролиги бекор қилинганига эътироз билдиришган эди.