Сурия армияси сионистик режим ҳужумларининг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i22997
Суриянинг ҳарбий марказларидан бирига қарши босқинчи сионистик режим ҳарбий учоқларининг ҳаво ҳужумлари ортидан Сурия армияси чиқарган баёнотида бундай ҳужумларни минтақа тинчлиги ва хавфсизилигига хавф -хатар солиши тўғрисида огоҳлантирди.
(last modified 2018-08-22T17:52:01+00:00 )
сентябр 07, 2017 17:36 Asia/Tashkent
  • ҳарбий учоқлар
    ҳарбий учоқлар

Суриянинг ҳарбий марказларидан бирига қарши босқинчи сионистик режим ҳарбий учоқларининг ҳаво ҳужумлари ортидан Сурия армияси чиқарган баёнотида бундай ҳужумларни минтақа тинчлиги ва хавфсизилигига хавф -хатар солиши тўғрисида огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Сурия давлат армияси   бу мамлакат ғарби Ҳамоҳ вилояти яқинидаги Сурия давлат армияси базасига қарши босқинчи сионистик режимнинг берган авиазарбаларига кўрсатган аксиламалида,  сионистик режими ИШИД террорчи гуруҳларини қўллаб қувватлаш ва уларнинг "руҳиятини кўтариш" мақсадида ушбу ҳужумларни уюштирди, ваҳоланги Сурияда терорчи гуруҳлар кетмакет мағулубиятга юзмаюз бўлмоқда деб эълон қилди.

Сурия давлат армияси ушбу баёнотида  бир нечта фронтларда Дамашқ ҳарбий кучларини террорчи гуруҳлар устидан қозонган ғалабаларига ишора қилиб,   Сурия давлпти ва армиясини  бу мамлакатнпнг барча ҳудудларида терроризмни таг -тубидан йўқ қилиш қарорига келганлигини маълум этди.

Айтиш керакки  бугун эрта тонгда сиоинстик режим ҳарбий учоқлари  Ливан осмонидан учиб Ҳамоҳ вилояти  яқинидаги Мисёф минтақасида жойлашган Сурия ҳарбий базасига зарбалар берди. Бу ҳужумда  икки нафар суриялик ҳарбийлар қурбон бўлиб, мазкур базага жиддий зарар етказилди.