Ироқ бош вазири Арбил масуълларини огоҳлантирди
Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий бу мамлакатнинг Курдистон минтақаси масъулларини жиддий огоҳлантирди.
Ироқ бош вазири Ироқнинг Курдистон минтақасида ўтказилиши кутилаётган референдум мамлакатда нотинчликларни келтириб чиқарганида, ҳарбий қудратдан фойдаланиши тўғрисида огоҳлантирган.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, кеча Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий Ироқ Курдистони минтақасида ўтказиладиган референдумнинг ноқонунийлигини таъкидлаб, Ироқ Курдистонининг масъуллари "олов билан ўйнамасликлари керак" деб айтган.
Ироқ Курдистонидаги айрм партиялар 7 июнь куни Масъуд Боризоний иштироки билан ўтктазилган йиғилишида жорий йилнинг 25 сентябрида Ироқдан Курдистон минтақасини ажратиш мақсадидаги референдумни ўтказиш зарурлигини таъкидлашганди. Ироқнинг марказий давлати, Ироқнинг турли гуруҳлари , минтақа ва жаҳон мамлакатлари бу мавзуга қарши жиддий хавотир билдириб ўз мухолифатини эълон қилишганди.
Ўтган сешанба куни Ироқ парламенти намояндалари ҳам Ироқ Курдистонида ўтказилиши айтиладиган референдумнинг буткул ноқонуний эканлигини таъкидлашди.
Шу ҳол билан бирга Масъуд Боризоний Ироқ курдларини ушбу рефрендумда қатнашишга даъват қилган.